Тожиев: “Нефтчи”га қарши ўйинда қатъий ҳимоя ғалабани таъминлади

1 дақиқа ўқиш682
Тожиев: “Нефтчи”га қарши ўйинда қатъий ҳимоя ғалабани таъминлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • “Пахтакор”
  • Суперлиганинг 6-турида “Нефтчи”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва Камолиддин Тожиев ғалабада жамоавий, уюшқоқ ҳимоя муҳим рол ўйнаганини таъкидлади.
  • Унинг сўзларига кўра, биринчи бўлимдаги голдан кейин жамоа иккинчи таймда ҳисобни сақлаш учун ҳимоявийроқ ўйин кўрсатган.
  • Мураббий барча футболчиларнинг ҳаракатидан мамнунлигини билдириб, бу баҳсда олдинги ўйинлардагидек чарчоқ сезилмаганини айтди.

Суперлиганинг 6-турида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан сўнг Тошкент клуби бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этиб, баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мураббийга кўра, жамоа ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган ва учрашувни яхши руҳда бошлаган. Унинг таъкидлашича, “Нефтчи” кучли рақиб сифатида охиригача кураш олиб борган. Бироқ бундай ўйинларда битта гол ҳаммасини ҳал қилиши мумкин ва айнан шу ҳолат учрашув тақдирини белгилаган.

Тожиев биринчи бўлимда киритилган голдан сўнг, иккинчи таймда ҳисобни сақлаб қолиш учун жамоа кўпроқ ҳимоявий ўйин услубига ўтганини айтди. У барча футболчиларни мақтаб, уларнинг ўйин даражасидан мамнун эканини билдирди.

“Нефтчи”нинг ҳужумдаги самарасизлиги ҳақида саволга эса мураббий аниқ жавоб бериб, рақиб томонидан нима етишмаганини уларнинг ўзи таҳлил қилиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, “Пахтакор”нинг ҳимояда жамоавий ва уюшқоқ ҳаракат қилгани ғалабада муҳим омил бўлганини қайд этди.

Ўйин давомида футболчиларнинг тез-тез ерда ётиб қолиши ҳақидаги саволга жавобан Тожиев бу махсус тактика эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, баъзи тўқнашувлар оқибатида шундай ҳолатлар кузатилган, аммо бу кўп такрорланмаган. Шунингдек, олдинги ўйинларда чарчоқ сезилган бўлса-да, бу баҳсда у деярли сезилмаганини билдирди.

Учрашув режаси ҳақидаги саволга жавоб бериб, мураббий олдиндан айнан ҳимояга асосланган тактика танланмаганини айтди. Унингча, ким биринчи гол урса, ўша жамоа устунликка эга бўладиган ўйин бўлган ва “Пахтакор” ушбу имкониятдан унумли фойдаланган.

Тожиевнинг фикрича, жамоа вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қилган ва ақлли ўйин туфайли муҳим ғалабага эришган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?