Улан-Батордаги Осиё чемпионати: Ўзбекистон кучини яна намоён қилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари Улан-Баторда ўтказилган Осиё чемпионатида жами 11 та медал — 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза — қўлга киритди.
- Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади, Қозоғистон 1-ўрин, Ҳиндистон эса 2-ўринни олди.
- Терма жамоа мусобақада асосий таркиб эмас, иккинчи таркиб билан қатнашганига қарамай, юқори натижа қайд этди.
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги нуфузли Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қитъанинг энг сара чармқўлқоп усталари жамланган ушбу мусобақа ҳар доимгидек кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Ушбу йирик спорт анжуманида иштирок этган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари муносиб натижа қайд этди. Юртдошларимиз жами 11 та медални қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қилди. Жумладан, 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медал мамлакатимиз ҳисобига ёзилди. Бу эса жамоанинг барқарор ва рақобатбардош эканини яна бир бор намоён қилди.
Якунларга кўра, Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди. Биринчи поғона Қозоғистон терма жамоасига насиб этди — улар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса Ҳиндистон жамоасига тегишли бўлиб, улар ҳисобида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза мавжуд бўлди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада асосий таркиб эмас, балки иккинчи таркиб билан қатнашганига қарамай, юқори натижага эришди. Бу эса юртимизда бокс мактаби қанчалик кенг ва захира кучли эканини яққол кўрсатиб берди.
Қисқача айтганда, бу натижа тасодиф эмас. Ўзбекистон боксчилари яна бир бор Осиёда етакчи кучлардан бири эканини исботлади. Агар иккинчи таркиб шундай натижа кўрсатса, асосий таркиб билан нима бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас — рақиблар олдиндан жиддий тайёргарлик кўраверсин.































Изоҳлар 0
…