Криштиану Роналду “Ан-Наср” тарихида янги рекорд ўрнатди!

1 дақиқа ўқиш5.2K
Криштиану Роналду “Ан-Наср” тарихида янги рекорд ўрнатди!

41 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистони футбол майдонларида ўз номини янада мустаҳкамлаб, тарихни қайта ёзишда давом этмоқда. Саудия Профессионал лигасининг 28-турида “Ан-Наср” сафарда “Ал-Ухдуд”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида португалиялик юлдуз ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу гол Роналдунинг “Ан-Наср” сафидаги 124-голи бўлиб, у клуб тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Аввалги рекорд 123 гол билан Муҳаммад Ас-Сахлавийга тегишли эди. Шу билан Роналду “Ан-Наср”нинг 68 йиллик тарихида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида янги босқични қайд этди.

Бундан ташқари, футбол афсонаси ўзининг профессионал фаолиятидаги умумий голлар сонини 968 тага етказиб, яна бир улкан ютуққа эришди. Ҳозирги кунда футбол жамоатчилиги унинг 1000 голлик маррага қачон етиши мумкинлигини катта қизиқиш билан кузатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ан-Наср”га қўшилишдан олдин Роналду Европанинг “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” каби йирик клубларида фаолият олиб борган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?