Валверденинг рафиқаси ҳакамнинг "Барселона" фойдасига чиқарган қарорини масхара қилди

"Реал Мадрид" юлдузи Федерико Валверденинг рафиқаси Мина Бонино Испания чемпионатининг 30-тури доирасида ўтган "Барселона" ва "Атлетико" учрашувидаги ҳакамлик қарорини кескин танқид қилди. Баҳс "Риасор Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг 46-дақиқасида ҳакам Херард Мартинга рақиб футболчиси Тиаго Алмадага нисбатан қўпол ўйнагани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган эди. Бироқ VAR тизими орқали вазиятни қайта кўриб чиққан ҳакам ўз қарорини ўзгартирди ва футболчига фақат сариқ карточка бериш билан чекланди.
Мина Бонино ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу вазиятга муносабат билдириб, ҳакамнинг қарорини масхара қилди. У кулгич эможисини қўшган ҳолда: «Агар бу қизил карточка бўлмаса, стадионни ёпиш керак», деб ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" биринчи бўлим якунланмасидан олдин Нико Гонсалес четлатилгани сабабли майдонда бир киши кам бўлиб қолган эди. Ўйин 2:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Реал Мадрид" эса бу турда "Реал Майорка"га имкониятни бой бериб, орадаги фарқни 7 очкогача етказди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!