date

Жароҳат сабаб юлдузлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишади

Жароҳат сабаб юлдузлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишади

2026 йилги Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган турнир олдидан кўплаб юлдуз футболчилар жароҳат сабабли мусобақани ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бразилия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли ёзги турнирда қатнашмайди. Унинг жамоадоши Эдер Милитао ҳам сон қисмидаги операциядан сўнг октябргача майдонга туша олмайди.


Франция терма жамоаси сафида Уго Экитике Ахилл пайи узилиши оқибатида 2026 йил охиригача сафдан чиқди. У "Ливерпуль" таркибидаги ажойиб мавсумдан сўнг Дидье Дешам эътиборига тушган эди.

Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Тоттенхэм" сафида тиззасидан жароҳат олди. Бу Рональд Куман жамоаси учун катта йўқотиш ҳисобланади.

Германия терма жамоаси аъзоси Серж Гнабри ҳам "Бавария" машғулотларида жароҳат олиб, мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди. Шунингдек, АҚШ вакили Патрик Ажиманг ва Мексика дарвозабони Луис Анхел Малагон ҳам жароҳат туфайли ўз ватанларидаги турнирда иштирок эта олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жароҳат сабаб юлдузлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишади