14:10 / 08.04.2017
5 764

Реферига қўл кўтарган футболчи 30 йилга дисквалификация қилинди


Франциянинг “Вениссье” ҳаваскор футболчилар клуби аъзоларидан бири 30 йилга дисквалификация қилинди. Бунга эса футболчининг ҳакамга қилган ҳужуми сабаб бўлган. Бу ҳақда “L’Equipe” нашрига асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.

Айни вақтда исми ошкор қилинмаётган ўйинчи Франциянинг олтинчи дивизион чемпионатидаги “Беллерош”га қарши кечган ўйин сўнгида низо чиқарган. У арбитрнинг қароридан норози бўлган.

Футболчи ўйин сўнгидаги қарорни эшитгач, реферига ташланган ва юзига бир неча бор зарба берган. Натижада у 30 йилга футболдан бутунлай четлаштирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реферига қўл кўтарган футболчи 30 йилга дисквалификация қилинди