date

Ўзбекистон дзюдочилари Истанбулда ёрқин ғалабалар қайд этди

Ўзбекистон дзюдочилари Истанбулда ёрқин ғалабалар қайд этди

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган нуфузли “Istanbul Junior European Cup 2026” турнири ўз якунига етди. Дунёнинг 27 давлатидан 500 нафардан ортиқ ёш дзюдочи иштирок этган мусобақа кескин ва рақобатларга бой тарзда ўтди.

Беллашувларнинг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фазлиддин Рафиков +100 кг вазн тоифасида барча рақибларини ишончли тарзда мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. У турнир давомида Россия, Нидерландия, Япония ва Озарбайжон вакиллари устидан устунликка эришиб, ҳақли равишда олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, юртимиз терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб натижаларни қайд этишди. Арапбай Даурбаев (-60 кг) ва Сабина Азаматова (-52 кг) кумуш медалларга сазовор бўлса, Хушнуд Султонов (-60 кг) бронза мукофотини қўлга киритди.

Жами ҳисобда бирта олтин, икки кумуш ва бир бронза медалига эга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 27 давлат орасида 4-ўринни эгаллади. Бу натижа юртимиз дзюдочиларининг халқаро майдонда тобора мустаҳкам позицияга эга бўлаётганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу каби мусобақалар ёш спортчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади.

Қисқача айтганда, Истанбулдаги ушбу турнир ўзбек дзюдочилари учун яна бир муваффақиятли саҳифа бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдочилари Истанбулда ёрқин ғалабалар қайд этди