date

Марсел ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг ёнғин ўчиргич билан боғлиқ можаро сабаб четлатилди

Marsel hujumchisi Per-Emerik Obameyang yong‘in o‘chirgich bilan bog‘liq mojaro sabab chetlatildi

Марсел ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг клуб машғулот базасида юз берган ғайритабиий воқеа ортидан жамоа таркибидан чиқарилди. Тажрибали футболчи якшанба куни Ле Гаврга қарши бўлиб ўтадиган учрашув қайдномасига киритилмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ЛЪEқуипе нашри хабарига кўра, Обамеянг пайшанба оқшомида жамоа қароргоҳида тартибсизлик келтириб чиқарган гуруҳга бошчилик қилган. Футболчиларнинг базада узоқ вақт қолиб кетишдан норозилиги сабабли, ҳужумчи вазиятни юмшатиш мақсадида 10 нафарга яқин ўйинчи билан бирга бинода шовқин кўтарган.

Вазият кутилмаганда жиддий тус олган. Гуруҳ аъзолари ёнғин ўчиргичдан фойдаланиб, уни клуб спорт маъмурияти вакили Боб Тахрига қарата пуркаган. Шунингдек, расмий шахснинг ётоқхонаси ва шахсий буюмлари ҳам зарар кўрган.

Ушбу воқеадан ғазабланган Тахри дарҳол клуб раҳбариятига шикоят қилган. Марсел раҳбарияти интизомни бузганликда айблаб, гуруҳ етакчиси сифатида айнан Обамеянгни жазолашга қарор қилди.

Клуб президентлари Албан Жустер ва Стефан Ришар жамоа билан учрашув ўтказиб, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини таъкидлади. Обамеянгнинг таркибдан четлатилиши жамоада қатъий интизом ўрнатиш йўлидаги илк қадам бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсел ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг ёнғин ўчиргич билан боғлиқ можаро сабаб четлатилди