Джо Коул Челси раҳбариятига Роберт Левандовски ва Джон Стоунзни сотиб олишни маслаҳат берди

1 дақиқа ўқиш188
Джо Коул Челси раҳбариятига Роберт Левандовски ва Джон Стоунзни сотиб олишни маслаҳат берди

Челси клуби афсонаси Джо Коул жамоа раҳбариятини ёш футболчиларга ҳаддан ташқари эътибор қаратиш сиёсатидан воз кечиб, тажрибали ўйинчиларни жалб қилишга чақирди. Унинг фикрича, ҳозирги таркибда ёшларга йўл-йўриқ кўрсатадиган етакчилар етишмаяпти, бу эса майдондаги натижаларга салбий таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Коул Роман Абрамович давридаги Челси дунёнинг энг кучли футболчиларини йиғиш орқали совринлар учун курашганини эслатиб ўтди. Ҳозирги кунда эса клуб трансфер сиёсатида аниқ йўналишга эга эмас ва ёш иқтидорлар тажрибали устозларсиз ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаяпти.

Собиқ футболчи жамоани кучайтириш учун Манчестер Сити ҳимоячиси Джон Стоунз ва Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовскини таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, айнан шундай тажрибали ижрочилар Челси ҳимоясини тартибга солиши ва ёш ҳужумчиларга устозлик қилиши мумкин.

Коул ҳозирги Челси таркибини "яхши ўқитувчиси бўлмаган иқтидорли ўқувчилар гуруҳи"га ўхшатди. Унинг сўзларига кўра, жамоага дарҳол натижа бера оладиган ва майдонда етакчилик қила оладиган футболчилар сув ва ҳаводек зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?