Каземиро Гарет Бейлни Криштиану Роналдудан устун қўйди

1 дақиқа ўқиш224
Каземиро Гарет Бейлни Криштиану Роналдудан устун қўйди

Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро ўз фаолияти давомида бирга тўп сурган футболчилар ичида Гарет Бейлни энг мукаммал ўйинчи деб атади. У Реал Мадрид сафида бирга ўйнаган Криштиану Роналдуни алоҳида эътироф этса-да, айнан уелслик футболчининг майдондаги ҳар томонлама фойдали ҳаракатларини юқори баҳолади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Рио Фердинанднинг YouTube каналига берган интервюсида Каземиро Роналдунинг голлар борасидаги кўрсаткичлари феноменал эканлигини таъкидлади. Бироқ, унинг фикрича, Бейл ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек самарали ҳаракат қилиши, боши билан гол ура олиши ва стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиши билан ажралиб турган.

"Криштиану — энг яхшиси, бу борада баҳс бўлиши мумкин эмас. Аммо умумий маҳорат ва ҳар томонлама мукаммаллик ҳақида гап кетганда, мен учун Гарет Бейл биринчи ўринда. У жуда тезкор, кучли ва майдоннинг ҳар бир нуқтасида фойдали эди", — деди Каземиро.

Гарет Бейл Реал Мадрид сафида ўтказган йилларида беш марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ва 106 та гол уришга эришган. Шунга қарамай, уелслик футболчи Испаниядаги фаолиятининг сўнгги йилларида мухлислар ва матбуот томонидан кўплаб танқидларга учраган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?