Роналду ҳал қилувчи ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

1 дақиқа ўқиш322
Роналду ҳал қилувчи ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Португалиялик футбол юлдузи, Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг навбатдаги муҳим учрашуви арафасида мухлисларга мурожаат йўллади. "Ал-Наср" ФС ҳужумчиси ушбу фикрларини Х (Twitter) ижтимоий тармоғи орқали билдириб ўтди.

Унинг таъкидлашича, мухлисларнинг доимий қўллаб-қувватлови жамоага катта руҳий куч бағишлаб келмоқда:

“Ҳар ҳафта бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Стадионда бўлсин, уйда бўлсин ёки дунёнинг бошқа нуқтасида — сизларнинг энергиянгиз майдонда биз билан бирга. Келинг, буни натижага айлантирайлик. Биз учун, сиз учун, 'Ал-Наср' учун. Учрашувда кўришамиз!”, — дея ёзди Роналду.

Маълумки, бугун, 12 май куни "Ал-Ҳилол" СФСга қарши бўлиб ўтадиган баҳс мавсумнинг энг муҳим учрашувларидан бири ҳисобланади. Ўйин “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтади.

Ҳозирги турнир жадвалига кўра, “Ал-Наср” ўз рақиби “Ал-Ҳилол”дан 5 очко олдинда бормоқда. Бироқ “Ал-Ҳилол”нинг битта захира ўйини мавжудлиги сабабли, бугунги тўқнашув амалда чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Агар “Ал-Наср” ушбу баҳсда ғалаба қозонса, жамоа чемпионлик пойгасида яққол фаворитга айланади. Шу боис учрашув нафақат жамоалар, балки мухлислар учун ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?