Шотландия мундиал учун якуний таркибини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш267
Шотландия мундиал учун якуний таркибини эълон қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шотландия миллий жамоаси бош мураббийи Стив Кларк 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун 26 нафар футболчидан иборат якуний қайдномани эълон қилди.
  • Мазкур рўйхатдан Энди Роберцон, Скотт Мактоминай, Билли Гилмор ва Жон Макгинн каби жамоанинг асосий етакчилари ўрин олди.
  • Дарвозабонлар қаторига Крейг Гордон, Ангус Ганн ва Лиам Келли киритилган бўлиб, таркиб тажриба ва жисмоний курашга тайёр футболчилардан шакллантирилди.

Шотландия миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасини маълум қилди. Бош мураббий Стив Кларк мундиалга йўл оладиган 26 нафар футболчини танлаб олди.

Якуний рўйхатдан жамоанинг асосий етакчилари — Энди Робертсон, Скотт Мактоминай, Билли Гилмор ва Жон Макгинн ҳам ўрин олди. Бу футболчилар Шотландиянинг ўйин услуби, майдон марказидаги кураши ва жамоавий руҳида муҳим аҳамият касб этади.

Дарвозабонлар қаторига Крейг Гордон, Ангус Ганн ва Лиам Келли киритилди. Ҳимоя чизиғида эса Энди Робертсон, Киран Тирни, Натан Паттерсон, Грант Хенли, Жек Хендри, Скотт Маккенна ва бошқа тажрибали футболчилар бор.

Ярим ҳимоя Шотландиянинг энг кучли жиҳатларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бу чизиқда Скотт Мактоминай, Билли Гилмор, Жон Макгинн, Люис Фергюсон, Раян Кристи ва Кенни Маклин каби футболчилар ҳаракат қилади. Айниқса, Мактоминай ва Макгинннинг жисмоний курашдаги фаоллиги жамоага катта куч бериши мумкин.

Ҳужум чизиғида Че Адамс, Линдон Дайкс, Жорж Хёрст, Лоуренс Шенкленд ва Росс Стюарт қайдномадан жой олди. Бу футболчилардан Стив Кларк олдинги чизиқда самарадорлик ва рақиб ҳимоясига босим кутади.

Шотландиянинг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Крейг Гордон “Хартс”, Ангус Ганн “Ноттингем Форест”, Лиам Келли “Рейнжерс”.

Ҳимоячилар:
Грант Хенли “Хиберниан”, Жек Хендри “Ал-Иттифоқ”, Аарон Хики “Брентфорд”, Дом Хаям “Рексхем”, Скотт Маккенна “Динамо” Загреб, Натан Паттерсон “Эвертон”, Энтони Ралстон “Селтик”, Энди Робертсон “Ливерпул”, Жон Сауттар “Рейнжерс”, Киран Тирни “Селтик”.

Ярим ҳимоячилар:
Раян Кристи “Борнмут”, Финдли Кёртис “Килмарнок”, Люис Фергюсон “Болонья”, Бен Ганнон-Доук “Борнмут”, Билли Гилмор “Наполи”, Жон Макгинн “Астон Вилла”, Кенни Маклин “Норвич Сити”, Скотт Мактоминай “Наполи”.

Ҳужумчилар:
Че Адамс “Торино”, Линдон Дайкс “Чарлтон”, Жорж Хёрст “Ипсвич Таун”, Лоуренс Шенкленд “Хартс”, Росс Стюарт “Саутгемптон”.

Бош мураббий: Стив Кларк.

Шотландия мундиал учун якуний таркибини эълон қилди

Қисқаси, Шотландия мундиалга тажриба, характер ва жисмоний курашга тайёр таркиб билан боради. Энди Стив Кларк олдидаги асосий вазифа — ушбу футболчиларни ягона кучли жамоага айлантириш. Шотландлар катта турнирларда осон таслим бўладиганлардан эмас, шунинг учун ЖЧ-2026да улардан курашчан ўйин кутиш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?