Европа Лигасида бўлиб ўтган 3-саралаш босқичи натижалари...

2 дақиқа ўқиш169
Европа Лигасида бўлиб ўтган 3-саралаш босқичи натижалари...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Европа Лигасининг 3-саралаш босқичидаги дастлабки ўйинда "Бенфика" ўз майдонида "Ҳарц"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
  • "Рейнжерс" сафарда "Ягеллония"га 1:2 ҳисобида ютқазган бўлса, "Бешиктош"
  • "Градес Кралове"ни 1:0, "Залсбург" эса "Пафос"ни 1:0 ҳисобида таслим этди.
  • Шунингдек, "Маккаби Тел-Авив" — ССКА София учрашуви 0:3, PAOK — "Андерлехт" баҳси 0:1, "Тун" — "Викингур" ўйини 3:0 ҳисобида якунланди.

Европа Лигасининг 3-саралаш босқичи доирасида дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Марказий баҳсларда Португалиянинг "Бенфика" клуби йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилган бўлса, Шотландия клублари учун кеча омадсиз келди.

Мусобақанинг ушбу босқичида майдонга тушган бир қатор номдор жамоалар жавоб ўйини олдидан ўз аҳволини сезиларли даражада яхшилаб олишди.

Лиссабонда "Бенфика" тор-мор этди, Шотландия клубларига оғир бўлди

Португалиянинг "Бенфика" клуби ўз майдонида Шотландия вице-чемпиони "Ҳартс"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди — 6:1. Лиссабонликлар таркибида Рафа Силва, Араужо, Павлидис, Престианни, Дуран ва Шелдеруп гол муаллифига айланишди.

Шотландиянинг яна бир номдор жамоаси "Рейнжерс" ҳам Полшага сафарида "Ягеллония"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Туркиянинг "Бешиктош" клуби эса Чехиянинг "Градец Кралове" меҳмони бўлиб, Семих Қиличсойнинг 80-дақиқадаги ягона голи эвазига ўта муҳим сафар ғалабасини (1:0) қўлга киритди. Австриянинг "Зальцбург" жамоаси ҳам "Пафос"га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, зафар кучди.

Европа Лигаси. 3-саралаш босқичи (Дастлабки ўйинлар)

6 августда ўтказилган баҳслар натижалари:

  • "Бенфика" (Португалия) — "Ҳартс" (Шотландия) 6:1

    Голлар: Рафа Силва (3), Араужо (23), Павлидис (42, пеналти), Престианни (59), Дуран (87), Шелдеруп (90+4, пеналти) — Рено (72).

  • "Ягеллония" (Полша) — "Рейнжерс" (Шотландия) 2:1

    Голлар: Фернандес (13, автогол), Смит (21) — Монтойя (4, автогол).

  • "Маккаби Тель-Авив" (Исроил) — ЦСКА София (Болгария) 0:3

    Голлар: Эбонг (9), Годой (29), Цварц (90).

  • "Градец Кралове" (Чехия) — "Бешиктош" (Туркия) 0:1

    Гол: Қиличсой (80).

  • "Зальцбург" (Австрия) — "Пафос" (Кипр) 1:0

    Гол: Табакович (88).

  • ПАОК (Греция) — "Андерлехт" (Бельгия) 0:1

    Гол: Светкович (1).

  • "Тун" (Швейцария) — "Викингур" (Исландия) 3:0

    Голлар: Бамерт (19), Лабо (25), Саиз (90+4).

  • "Лех" (Полша) — "Клаксвик" (Фарер ороллари) 1:0

    Гол: Агнеро (81).

  • КуПС (Финляндия) — "Университатя Крайова" (Руминия) 1:1

    Голлар: Морено (72) — Баирарам (38).

  • "Линкольн" (Гибралтар) — "Омония" (Кипр) 1:1

    Голлар: Рутенс (71) — Андреоу (90+3).

Жавоб ўйинлари қачон?

Плей-офф босқичига чиқадиган жамоалар номига тўлиқ ойдинлик киритиб берувчи жавоб беллашувлари келаси ҳафта, 13 август куни бўлиб ўтади.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?