Кумбулла Ламине Ямал ва Килиан Мбаппе ўртасидаги фарқни тушунтирди

1 дақиқа ўқиш420
Кумбулла Ламине Ямал ва Килиан Мбаппе ўртасидаги фарқни тушунтирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Албания терма жамоаси ва "Малорка" ҳимоячиси Мараш Кумбулла Ла Лигада Килиан Мбаппе ҳамда Ламине Ямалга қарши ўйнаш қанчалик қийинлиги ҳақида фикр билдирди.
  • Ҳимоячининг сўзларига кўра, Мбаппе марказий ҳужумчи сифатида унинг ҳудудида кўпроқ ҳаракат қилгани учун уни яқинроқ қўриқлаган.
  • Ламине Ямал эса қанотда ўйнаса-да, ҳамма нарсани бир сония олдинроқ ҳис қилиб, барчадан ўзиб кетадиган ақл бовар қилмас иқтидор эгасидир.

Албания терма жамоаси ва ҳозирда ижара асосида "Малорка" шарафини ҳимоя қилаётган Мараш Кумбулла дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши ўйнаш қанчалик қийинлиги ҳақида гапирди. "Рома"га тегишли бўлган марказий ҳимоячи Ла Лигада ҳам "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламине Ямал, ҳам "Реал Мадрид" суперюлдузи Килиан Мбаппе билан тўқнаш келишга улгурди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кумбулла ҳар икки футболчининг ўйин услубини таҳлил қилар экан, уларнинг майдондаги хавфлилик даражасини юқори баҳолади. "Мен Мбаппени яқинроқ қўриқлаганман, чунки у марказий ҳужумчи сифатида кўпроқ менинг ҳудудимда ҳаракат қилади. Ламине эса кўпинча қанотда ўйнайди, лекин уни майдонда кузатиш — бу ақл бовар қилмас ҳолат. У гўё ҳамма нарсани бир сония олдинроқ ҳис қилади ва барчадан ўзиб кетади", — деди ҳимоячи.

Ламине Ямалнинг иқтидори нафақат рақиблар, балки жамоадошлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Яқинда Рафинья ҳам ёш юлдуз ҳақида гапириб, унинг даражасига чиқиш қийинлигини таъкидлаган эди. Ханси Флик қўл остида Ламине Ямал нафақат истиқболли ёш ўйинчи, балки жамоанинг ижодий маркази ва дунёнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бирига айланди.

Шунингдек, Кумбулла ўз фаолиятида Хосе Моуриньо билан ишлаган даврларини ҳам эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, "Специал Оне" унга ҳимояда ўйнашнинг психологик ва тактик нозикликларини ўргатган. "У менга баъзи ақлли усулларни тушунтириб берган: қачон мағлуб бўлишдан кўра қўполлик ишлатиш фойдалироқ экани ёки керакли вақтда сариқ карточка олиш сирларини ўргатган", — дея қўшимча қилди Кумбулла.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?