date

Арда Гюлер Хаби Алонсо ҳақида: У ҳақиқатдан ҳам буюк мураббий

Arda Güler Xabi Alonso haqida: U haqiqatdan ham buyuk murabbiy

Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ўзининг собиқ устози Хаби Алонсо ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Туркиялик иқтидор эгасининг сўзларига кўра, испаниялик мутахассис Бавария билан бўлган баҳсдан сўнг унга махсус табрик йўллаган. "Бавария билан ўйиндан кейин у менга хат ёзиб, мен билан фахрланишини айтди. Бу хабарни олишдан жуда хурсанд бўлдим. Унинг йўли очиқ бўлсин, менимча, у ҳақиқатдан ҳам буюк мураббий", — деди футболчи ТРТ Sport нашрига берган интервюсида. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги Бавария билан ўйинлар Гюлер учун ҳиссиётларга бой ўтди. Мюнхендаги жавоб баҳсида Арда Гюлер учрашув бошидаёқ Мануэль Нойер дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди, кейинчалик эса жарима зарбасидан ажойиб гол уриб, дубл қайд этди. Бироқ, драматик якунланган ўйинда Луис Диаз ва Майкл Олисе томонидан урилган голлар эвазига Мюнхен клуби 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Учрашув якунида Арда Гюлер асабларини жиловлай олмади. Финал ҳуштагидан сўнг у ҳакам Славко Винсик бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи билан тортишиб қолгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди. Шунга қарамай, ёш юлдуз ўзининг собиқ мураббийи Хаби Алонсо билан ўтказган даврларини ижобий хотирлайди.

"Бизнинг муносабатларимиз ажойиб эди. У менга ўйин калитини топширгандек бўларди, мен айнан шуни қидирган эдим. У ҳар куни ўйинчини қандай қилиб яхшироқ қилиш, у билан қандай мулоқот қилиш ҳақида ўйлаб уйғонарди. У сизни хонасига чақириб, тактикани тушунтирса, унга ишонмасликнинг иложи йўқ", — дея қўшимча қилди Реал Мадрид аъзоси.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арда Гюлер Хаби Алонсо ҳақида: У ҳақиқатдан ҳам буюк мураббий