Энзо Фернандез Челси жамоасини тарк этиб Реал Мадрид клубига ўтмоқчи

1 дақиқа ўқиш411
Энзо Фернандез Челси жамоасини тарк этиб Реал Мадрид клубига ўтмоқчи
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Челси ярим ҳимоячиси Энзо Фернандез еврокубоклардан қуруқ қолинганидан сўнг ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишни режалаштирмоқда.
  • Лондонликлар 25 ёшли футболчи учун 120 миллион фунт стерлинг нарх белгилаган бўлиб, унинг агенти аллақачон Реал Мадрид вакиллари билан алоқага чиққан.
  • Шартномани узайтириш ниятида бўлмаган аргентиналик юлдузнинг трансфери бўйича Испания гранди якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Челси ярим ҳимоячиси Энзо Фернандез жамоанинг Англия Премер-лигасида 10-ўринни эгаллагани ва еврокубоклардан қуруқ қолганидан сўнг, ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиш ниятида. Лондонликлар Жаҳон чемпиони билан хайрлашишни исташмаса-да, футболчи учун 120 миллион фунт стерлинг миқдорида улкан нарх белгилашган. Аргентиналик юлдузнинг агенти аллақачон Реал Мадрид вакиллари билан алоқага чиққан. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Челси вице-сардори ҳисобланган 25 ёшли футболчи клуб билан шартномани узайтириш ниятида эмас ва якшанба куни Сандерлендга қарши ўйиндан сўнг мухлислар билан хайрлашгандек таассурот қолдирди. Эслатиб ўтамиз, Энзо Фернандез 2023-йил январ ойида Бенфика сафидан 121 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Эндиликда клуб янги бош мураббий Хаби Алонсо келишидан олдин бу масалани ҳал этишни кўзламоқда.

Энзо Фернандез ўз фаолияти давомида улкан ютуқларга эришган. У Аргентина терма жамоаси билан 2022-йилги Жаҳон чемпионати ва 2024-йилги Копа Америка ғолибига айланган. Клуб миқёсида эса Челси билан Конференциялар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, унинг ҳисобида Португалия ва Аргентина чемпионлиги, Копа Судамерикана каби нуфузли совринлар мавжуд.

Ўтган мавсумда аргентиналик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда Реал Мадрид унинг трансфери бўйича якуний қарорни қабул қилиши кутилмоқда. Агар Испания гранди сўралган маблағни тўлашни рад этса, футболчи Чемпионлар лигасисиз ўтадиган янги мавсумда Хаби Алонсо қўл остида ишлашда давом этишига тўғри келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?