Абдуқодир Ҳусанов Нидерландияга қарши ўйинда қандай баҳоланди?

1 дақиқа ўқиш510
Абдуқодир Ҳусанов Нидерландияга қарши ўйинда қандай баҳоланди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Статистик порталлар унинг ўйинини 6,1 балл билан баҳолади.

Ҳусанов марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилиб, жамоанинг мудофаа ҳаракатларида иштирок этди. Унинг баҳоси асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар орасида ўртача кўрсаткичлардан бири бўлди.

Ўзбекистон сафида энг юқори баҳони Аббосбек Файзуллаев 6,6 балл билан олди. Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов ва Ўткир Юсупов 6,5 баллга муносиб кўрилди.

Захирадан майдонга тушиб гол урган Игор Сергеев эса 7,6 балл билан жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди.

Нидерландия терма жамоасида икки гол муаллифи Коди Гакпо 10 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Статистикага кўра, Нидерландия тўп назоратида устунлик қилди — 65 фоизга қарши 35 фоиз. Шу билан бирга, мезбонлар 15 та зарба берган бўлса, Ўзбекистон ҳисобида 8 та зарба қайд этилди.

Фабио Каннаваро шогирдлари кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди ва учрашув тақдири қўшимча дақиқаларда ҳал бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?