Альваро Мората Криштиану Роналду ҳақида: У тарихдаги энг яхшиси

1 дақиқа ўқиш319
Альваро Мората Криштиану Роналду ҳақида: У тарихдаги энг яхшиси

Милан ҳужумчиси Альваро Мората Реал Мадрид ва Ювентус клубларида бирга тўп сурган собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Испаниялик ҳужумчи португалиялик юлдузнинг майдон ташқарисидаги саховатлилиги ва ёш футболчиларга кўрсатган ёрдами ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эл Камино де Марио подкастида меҳмон бўлган Мората Реал Мадрид сафидаги илк йилларини эслаб, Криштиану Роналду ёш ўйинчиларга доимий равишда совғалар улашганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Роналдо мавсумолди сафарларида ёшларга iPad, мобил телефонлар ва атирлар совға қилган. Мората бу ҳаракатларни "ажойиб" деб таърифлаб, юлдуз футболчи унга доим алоҳида эътибор билан қараганини таъкидлади.

Мората Роналдонинг нафақат саховатини, балки унинг профессионализмига ҳам юқори баҳо берди. Унинг айтишича, Криштиану Роналду ҳар қандай вазиятда, ҳатто узоқ сафарлардан кеч қайтганда ҳам ўзининг қатъий машғулот тартибини бузмаган. Айнан шу меҳнатсеварлиги сабабли Мората уни футбол тарихидаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди.

Шунингдек, ҳужумчи Реал Мадрид ва Барселона ўртасидаги шиддатли рақобат даврида Роналдонинг жамоадошларидан талаб қиладиган юқори даражаси ҳақида ҳам тўхталди. "Дастлабки йилларда мен жуда ёш эдим ва унинг даражасидаги талабларга ўрганмаган эдим. Аммо вақт ўтиб, унинг нима учун бундай юқори талабчан эканини тушуниб етдим", — дея қўшимча қилди Альваро Мората.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?