Мундиалдаги илк дуранг: Канада сўнгги дақиқаларда қутқарилди

1 дақиқа ўқиш215
Мундиалдаги илк дуранг: Канада сўнгги дақиқаларда қутқарилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 13 июн куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг "Б" гуруҳи 1-турида Канада ҳамда Босния ва Герсеговина терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
  • Учрашувнинг 21-дақиқасида Ёво Лукич боснияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 79-дақиқада Кайл Ларин ҳисобни тенглаштириб, канадаликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
  • Шу тариқа, Канада терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.

13 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Канада ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги 1-тур баҳси якунланди. Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Шу тариқа мундиалдаги илк дуранг расман рўйхатга олинди.

Торонто шаҳридаги “Бимо Филд” стадионида бўлиб ўтган баҳсни аргентиналик ҳакам Факундо Тельо бошқариб борди. Учрашув давомида ҳар икки жамоа ғалаба учун курашган бўлса-да, якунда ғолиб номи аниқланмади.

Ҳисоб ўйиннинг 21-дақиқасида очилди. Босния ва Герцеговина ҳужумчиси Йово Лукич аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Канада эса учрашувнинг сўнгги қисмида босимни кучайтирди ва 79-дақиқада Кайл Ларин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Унинг голи канадаликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Баҳснинг 84-дақиқасида Босния ва Герцеговина ҳимоячиси ҳамда жамоа сардори Сеад Колашинац жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шу билан бирга, Канада терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.

Мазкур натижадан кейин Канада ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари бир очкодан жамғариб, гуруҳ жадвалида мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларда жойлашди. Гуруҳнинг яна бир баҳсида Қатар ва Швейцария терма жамоалари 13 июнь куни тунда ўзаро куч синашади.

Кейинги турда Канада 19 июнь куни Қатарга қарши майдонга тушади, 24 июнь куни эса Швейцария билан баҳс олиб боради. Босния ва Герцеговина терма жамоаси 18 июнь куни Швейцарияга қарши ўйнаса, 24 июнь куни Қатар билан тўқнаш келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?