ЖЧ-2026даги машмаша: Канада ва Қатар мураббийлари ўртасида нима юз берди?

Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Канада ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги баҳс шиддатли голлар (6:0) билан бирга, майдондаги кескин ва жанжалли вазиятлар билан ҳам ёдда қоладиган бўлди. Ўйиндан кейин икки жамоа вакиллари ва бош мураббийлар ўртасида келиб чиққан жиддий тўқнашув футбол жамоатчилиги ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш матбуот анжуманида рақиб устози Хулен Лопетеги билан юз берган низо ҳақидаги саволга жуда қисқа ва кескин жавоб қайтарди.
Жесси Марш: «Бу ҳақда гапириш вақтни бекорга сарфлашдир»
Канадалик форвард Жонатан Дэвиднинг ҳет-трики эвазига қозонилган йирик ғалабадан сўнг, Жесси Марш ОАВ ходимларининг Лопетеги билан ўртадаги тушунмовчилик ҳақидаги саволини очиқ қолдиришни афзал кўрди:
«Бу ҳақда гапиришга бир дақиқа ҳам вақт сарфламайман. Бу вазият менинг вақтимни олишга умуман арзимайди», — дея Маршнинг сўзларини келтиради «USA Today» нашри.
Майдондаги оммавий тўқнашув қандай бошланди?
Учрашув якунланганини билдирувчи ҳакам хуштаги чалингач, дастлаб икки тажрибали мутахассис — Жесси Марш ва Хулен Лопетеги майдон четида хотиржам суҳбатлашиб турган эди.
Бироқ мулоқот якунида Қатар устози Лопетеги канадалик ҳамкасбига қарата нимадир деган (катта эҳтимол билан провакацион фикр билдирган). Шундан сўнг Маршнинг жаҳли чиқиб, рақибига қарата қўл силтаб, майдонни тарк этган. Мураббийлар ўртасидаги ушбу учқун тез фурсатда аланга олиб, майдонда иккала жамоанинг футболчилари, захира ўриндиғидаги ўйинчилар ва техник ходимлар иштирокида оммавий жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.
Жанжалга нима сабаб бўлди? (55-дақиқадаги мудҳиш жароҳат)
Аслида ўйиндаги ички муҳит ва кескинлик баҳснинг 55-дақиқасидаёқ ўз чўққисига чиққан эди. Ўша вазиятда Қатар терма жамоаси яримҳимоячиси Ассим Мадибо тўпга эмас, рақибнинг оёғига қасддан ва жуда қўпол тарзда зарба берган ҳолда Канада вакили Исмоил Конега қарши ўта қўпол ва хавфли ҳаракат ишлатди.
Оғир оқибат: Жарима натижасида Исмоил Коне жиддий жароҳат олди ва майдонни мустақил равишда тарк эта олмай, замбилда (носилкада) олиб чиқиб кетилди.
Ҳакам қарори: Ушбу шафқатсиз фол учун ҳакам Ассим Мадибога тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Илгарироқ ҳам битта четлатишга учраган Қатар терма жамоаси учрашувнинг қолган қисмини майдонда 9 киши бўлиб давом эттиришга мажбур бўлди.
Айнан мана шу қўполлик ва рақибнинг интизомсизлиги ўйиндан кейинги оммавий тартиббузарликнинг бош омили бўлгани тахмин қилинмоқда. ФИФА тартиб-интизом қўмитаси мазкур учрашув якунидаги жанжал юзасидан алоҳида суриштирув бошлаши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…