Жуд Беллингем ва Гарри Кейн: Англия терма жамоасининг янги етакчилари

2 дақиқа ўқиш284
Жуд Беллингем ва Гарри Кейн: Англия терма жамоасининг янги етакчилари
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши ўтказилган баҳсда 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан бошлади.
  • Goal.com хабарига кўра, Нюкасл Унитед ҳимоячиси Дан Бурн атиги 22 ёшли Жуд Беллингем сардор Гарри Кейн билан бир қаторда жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланганини таъкидлади.
  • Томас Тухель тизимида Беллингэм техник маҳорат ва юқори ишчанликни бирлаштириб, жисмоний босим ўтказувчи асосий куч сифатида баҳоланмоқда.

Англия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлади. Хорватияга қарши кечган баҳсда (4:2) жамоанинг асосий юлдузлари — Гарри Кейн ва Жуд Беллингем ўз ҳисобига голлар ёздириб қўйишди. Бу натижа нафақат турнир жадвали, балки жамоа ичидаги янги иерархия шаклланганини ҳам кўрсатиб берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Нюкасл Унитед ҳимоячиси Дан Бурн матбуот анжуманида Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг жамоага таъсири ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, атиги 22 ёшда бўлишига қарамай, Беллингэм аллақачон сардор Гарри Кейн билан бир қаторда ҳақиқий етакчига айланган. Бурн ҳазил тариқасида Беллингэмнинг ёшига ишора қилиб, унинг майдондаги ҳаракатлари тажрибали футболчиларни ҳам ҳайратда қолдираётганини таъкидлади.

"Улар ҳар иккиси ҳам жаҳоннинг энг яхши клубларида ўз фаолиятининг чўққисида ўйнаётган етакчилардир. Жуденинг ёши 12 дами ёки шунга яқинми, билмадим, лекин у аллақачон шу ерда! Унинг олдинда узоқ йўли бор, бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ у биз учун ўта муҳим ўйинчига айланди", — дея Goal.com нашри Дан Бурнинг сўзларини келтирмоқда.

Майдондаги энергия ва янги статус

Беллингэмнинг Хорватияга қарши ўйини замонавий ярим ҳимоячининг эталони сифатида баҳоланмоқда. У техник маҳоратни юқори ишчанлик билан бирлаштира олди. Дан Бурннинг сўзларига кўра, Жуденинг ўйин бошидаги битта шиддатли подкати ёки ҳаракати бутун жамоага энергия беради ва бошқа футболчиларни ҳам ўз даражасини кўтаришга мажбур қилади.

Томас Тухель тизимида Беллингэм нафақат ижодкор, балки жисмоний босим ўтказувчи асосий куч сифатида кўрилмоқда. Жаҳон чемпионати олдидан унинг терма жамоадаги роли борасида турли танқидий фикрлар янграган эди. Бироқ илк турдаги ғалаба ва урилган гол барча шубҳаларга чек қўйди.

Беллингэмнинг ўзи ҳам ўйин ҳақида фикр билдирар экан, ташқи босимга хотиржам ёндашишини маълум қилди. "Футболчи бўлишнинг бир қисми бу — танқид. Менга ёмон гап айтганлардан хафа бўлмайман, чунки баъзида бунга лойиқ бўламан. Бугун эса одамларга кимлигимни яна бир бор эслатиб қўйиш ёқимли бўлди", — дейди Реал Мадрид юлдузи.

Англия терма жамоаси учун Кейн ва Беллингэмнинг аъло спорт формасида экани турнирнинг кейинги босқичларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда. Жамоа нафақат ҳужумкор салоҳият, балки майдон марказидаги мустаҳкамлик эвазига ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?