«Бавария» Олисе учун рекорд даражадаги сумма талаб қилмоқда

«Бавария» Олисе учун рекорд даражадаги сумма талаб қилмоқда
Қисқача

Мюнхеннинг «Бавария» клуби франсуз футболчиси Майкл Олисени фақат 222 миллион евродан юқори рекорд даражадаги таклиф тушган тақдирдагина сотиши мумкинлигини Мадриднинг «Реал» клубига маълум қилди. Журналист Роберто Гомес маълумотига кўра, мюнхенликлар ушбу ёзда 24 яшар вингер учун мазкур суммадан юқори маблағ тўланлсагина музокара бошлашга тайёр.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби жамоа етакчиларидан бири Майкл Олисе билан осонликча хайрлашмоқчи эмас. Немис гранди француз футболчисини фақат рекорд даражадаги таклиф тушган тақдирдагина сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Журналист Роберто Гомес маълумотига кўра, «Бавария» раҳбарияти Мадриднинг «Реал» клубини Олисе бўйича ўз позицияси билан таништирган.

Манба таъкидлашича, мюнхенликлар бу ёзда 24 ёшли вингер учун 222 миллион евродан юқори таклиф келиб тушсагина музокара бошлашга тайёр.

Ушбу сумма футбол тарихидаги энг қиммат трансфер билан тенг. 2017 йилда «Пари Сен-Жермен» бразилиялик Неймарни «Барселона»дан айнан 222 миллион еврога харид қилган эди.

Ҳозирга қадар мазкур келишув жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қолмоқда. Агар Олисе учун бундан юқори маблағ тўланса, француз футболчиси янги рекорд ўрнатиши мумкин.

Майкл Олисе айни пайтда Франция миллий терма жамоаси билан ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. Французлар гуруҳ босқичида олти очко тўплаб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Олисе ўтган мавсумда «Бавария»нинг энг самарали футболчиларидан бири бўлди. У барча мусобақалар доирасида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Француз вингери 2024 йил ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан «Бавария» сафига келиб қўшилган эди. У қисқа вақт ичида мюнхенликлар ҳужумининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланди.

Олисега «Реал» томонидан қизиқиш билдирилаётган бўлса-да, «Бавария»нинг жуда юқори нарх белгилаши трансферни амалга оширишни қийинлаштириши мумкин.

Немис клуби футболчини келажакдаги асосий лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисобламоқда ва уни фақат рад этиб бўлмайдиган даражадаги таклиф эвазига қўйиб юбориш ниятида.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар