Винисиусдан дубль: Бразилия Шотландияни йирик ҳисобда енгди (видео)

1 дақиқа ўқиш170
Винисиусдан дубль: Бразилия Шотландияни йирик ҳисобда енгди (видео)

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Бразилия миллий жамоаси Шотландияни 3:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди. Винисиус Жуниор дубль қайд этган бўлса, Неймар учрашувнинг сўнгги қисмида захирадан майдонга тушди.

Бразилия баҳсни жуда фаол бошлади ва 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Винисиус рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда у яна бир бор гол уриб, шахсий дублини расмийлаштирди.

60-дақиқада Матеус Куня учинчи тўпни киритиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. 76-дақиқада унинг ўрнига Неймар майдонга тушди. Бразилия қолган вақтда устунлигини сақлаб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу натижадан кейин Бразилия 7 очко билан «С» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Шотландия эса 3 очко билан учинчи поғонада қолди.

ЖЧ-2026. «С» гуруҳи, 3-тур

Шотландия — Бразилия — 0:3

Голлар: Винисиус, 7, 45+3; Куня, 60.

Шотландия: Ганн, Паттерсон, Маккенна, Ҳендри, Робертсон (Тирни, 46), Мактоминай, Макгинн, Маклин, Фергюсон, Доук, Шанклэнд.

Бразилия: Алисон, Данило, Магаляйнс, Маркинос, Сантос (Сандро, 82), Каземиро (Фабинио, 65), Гимарайнс, Пакета (Мартинелли, 66), Райан, Винисиус, Куня (Неймар, 76).

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?