Винисиус кетма-кет учинчи марта энг яхши футболчи бўлди

1 дақиқа ўқиш535
Винисиус кетма-кет учинчи марта энг яхши футболчи бўлди

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бразилия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда «Реал» вингери биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль қайд этди. Унинг фаол ҳаракатлари Шотландия ҳимоясига катта босим ўтказди ва ўйин тақдири ҳал бўлишида муҳим роль ўйнади.

Статистик кўрсаткичлар ҳам Винисиуснинг учрашувдаги устунлигини тасдиқлади. У дарвоза томон 10 та зарба йўллади, 30 та узатманинг 25 тасини аниқ амалга оширди. Бу 83 фоизлик аниқликни ташкил этди.

Шунингдек, бразилиялик футболчи рақиб жарима майдонида 13 марта тўпга тегди. Бу ҳар икки жамоа ўйинчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Қизиғи, Винисиус кетма-кет учинчи марта Бразилия миллий жамоаси иштирокидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. У аввал Марокашга қарши 1:1 ҳисобида якунланган баҳсдан, шунингдек, Ҳаити устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин ҳам мазкур мукофотни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 доирасида ўтказган 3 та учрашувида 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, у турнирнинг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?