Неймар ЖЧ-2026даги дебютидан сўнг кўз ёшларини тия олмади...

1 дақиқа ўқиш251
Неймар ЖЧ-2026даги дебютидан сўнг кўз ёшларини тия олмади...

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк ўйинидан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

33 ёшли футболчи гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши учрашувнинг 76-дақиқасида Матеус Куня ўрнига майдонга тушди. Узоқ танаффус ва жароҳатдан кейин яна мундиал майдонига қайтган Неймар учун бу дақиқалар алоҳида аҳамият касб этди.

Футболчининг айтишича, учрашувдан кейин у ҳиссиётларини жиловлай олмаган.

«Ҳа, кийиниш хонасида йиғладим. Худога шукр, яна мамлакатимга ёрдам бера оляпман. Бундан жуда бахтлиман», — дея Неймарнинг сўзларини келтирди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Бразилия миллий жамоаси мазкур баҳсда Шотландияни 3:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди. Винисиус Жуниор дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Матеус Куня урди.

Ушбу ғалабадан кейин Бразилия гуруҳ босқичини 7 очко билан биринчи ўринда якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.

Неймар эса жароҳатдан тикланганидан кейин ЖЧ-2026даги илк дақиқаларини айнан Шотландияга қарши баҳсда ўтказди. Унинг қайтиши плей-офф олдидан Бразилия учун муҳим воқеа бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?