Никкй Бутт Криштиану Роналду ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади: У аслида қандай инсон?

2 дақиқа ўқиш242
Никкй Бутт Криштиану Роналду ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади: У аслида қандай инсон?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Манчестер Юнайтед афсонаси Никкй Бутт ўзининг собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг оммавий қиёфаси ва кийиниш хонасидаги ҳақиқий ҳолати ўртасида катта фарқ борлигини очиқлади.
  • Унинг таъкидлашича, миллиардер ва жаҳон даражасидаги суперюлдуз бўлишига қарамай, португалиялик футболчи аслида жуда самимий, қувноқ ҳамда оддий мулоқот учун очиқ инсондир.

Манчестер Юнайтед афсонаси Никкй Бутт ўзининг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақидаги кўпчиликка номаълум бўлган жиҳатларни очиқлади. Унинг сўзларига кўра, португалиялик юлдузнинг оммавий қиёфаси ва кийиниш хонасидаги ҳақиқий ҳолати ўртасида катта фарқ бор. Бутт Роналдони ўта самимий ва жамоавий муҳитни хуш кўрадиган инсон сифатида таърифлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Класс-92" битирувчиси ҳисобланган Никкй Буттнинг фикрича, кўпчилик Роналдонинг афсонавий мақомидан ҳайиқиб, у билан мулоқот қилишга ботина олмайди. Бу эса ташқи томондан гўёки футболчи ўзини бошқалардан баланд тутаётгандек тасаввур уйғотади. Аслида эса, Криштиану ҳазил-мутойибани яхши кўрадиган ва доимо жамоавий суҳбатларда фаол иштирок этадиган йигитдир.

Паддй Повер нашрига берган интервюсида Бутт шундай дейди: "Криштиану аслида жуда ёқимли ва қувноқ инсон. У миллиардер ва жаҳон даражасидаги суперюлдуз бўлишига қарамай, оддий мулоқот учун очиқ. Муаммо унинг ўзида эмас, балки бошқа одамларда — улар Роналдонинг буюклигидан ҳайратда қолганлари сабабли ундан ўзларини четга оладилар".

Майдондаги меҳнат ва танқидлар

Сўнгги йилларда Роналдони майдонда кам югуришда ва ҳимояга ёрдам бермасликда тез-тез айблашмоқда. Бироқ Никкй Бутт бу ҳолатни дангасалик эмас, балки тажрибали футболчининг кучни тўғри тақсимлаши билан изоҳлади. У бу борада португалиялик ҳужумчини унинг азалий рақиби Лионель Месси билан солиштирди.

"У жуда яхши жамоавий ўйинчи. Майдонда гўёки шунчаки тургандек кўриниши мумкин, аммо Лионель Месси ҳам худди шундай йўл тутади. Маълум бир ёш ва даражага етгач, улар бор кучини гол уриш учун сақлаб қолишади. Жамоанинг ишлари юришмаётганида уни муаммо деб аташади, лекин жамоа тўпга эгалик қилганида у ҳамон дунёдаги энг катта хавфдир", — дея қўшимча қилди собиқ ярим ҳимоячи.

Роналдонинг ўйинига нисбатан танқидлар айниқса ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари вақтида кучайди. Конго ДР билан дурангдан сўнг кўплаб экспертлар уни захирага олишни талаб қилишди. Аммо 41 ёшли ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳсда (5:0) дубл қайд этиб, ўзининг ҳали ҳам юқори спорт формасида эканлигини исботлади.

Ушбу ўйиндан сўнг яна бир Манчестер Юнайтед афсонаси Рио Фердинанд ижтимоий тармоқларда Роналдони ҳимоя қилиб чиқди. Фердинанд 1000 та гол сари бораётган, олтита жаҳон чемпионатида гол урган ягона инсонни шубҳа остига олиш мантиқсизлик эканлигини таъкидлади. Goal.com хабарига кўра, Криштиану Роналду ушбу натижалари билан буюк Эусебиони ҳам ортда қолдириб, Португалия тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?