Қатар ЖЧ-2026 да мухлисларни пулга «сотиб олган»?! Шов-шувли суриштирув

1 дақиқа ўқиш277
Қатар ЖЧ-2026 да мухлисларни пулга «сотиб олган»?! Шов-шувли суриштирув
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Те Телеграпҳ" нашрининг тарқатган хабарига кўра, Қатар футбол ассоциацияси ЖЧ-2026 баҳсларида ўз терма жамоасини қўллаб-қувватлаш ҳамда стадионларни тўлдириш мақсадида мухлисларга пул тўлаган.
  • Мингга яқин Қатар фуқаросига парвоз харажатлари тўлиқ қопланиб, стадион яқинидаги меҳмонхона, бепул чипталар ҳамда махсус "мухлислар тўплами" тақдим этилган.

Жаҳон чемпионати-2026 баҳслари давомида трибуналар ортидаги мутлақо кутилмаган сирлар фош бўлди. Нуфузли "The Telegraph" онлайн нашри тарқатган хабарга кўра, Қатар футбол ассоциацияси ўз терма жамоасини қўллаб-қувватлаш ва стадионларни тўлдириш учун «ўз мухлисларига» пул тўлаган.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳсларида Қатар миллий терма жамоаси "B" гуруҳида Канада, Швейцария ҳамда Босния ва Ҳерцеговина жамоалари билан рақобатлашиб, гуруҳда охирги — тўртинчи ўринни эгаллади. Бироқ трибуналардаги «қўллаб-қувватлаш шоуси» уларга анча қимматга тушган кўринади.

Бепул саёҳат ва «Мухлислар тўплами»

Манбанинг берган маълумотларига кўра, мингга яқин Қатар фуқароси Жаҳон чемпионати ўйинларини стадиондан томоша қилиши учун махсус хизматлар тўпламини қўлга киритган. Ушбу тўпламга қуйидаги қулайликлар киритилган:

  • Парвоз харажатлари тўлиқ қоплаб берилган;

  • Стадион яқинида жойлашган меҳмонхонада истиқомат қилиш таъминланган;

  • Ўйин чипталари мутлақо бепул тақдим этилган.

Бундан ташқари, учрашувлар бошланишидан аввал бу «мухлислар»га миллий жамоа рангларидаги махсус футболкалар, кепкалар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан иборат махсус «мухлислар тўплами» тарқатилган.

«Футболни ҳаётимда илк бор стадионда кўришим»: Сохта мухлислар

Шов-шувнинг энг қизиқ нуқтаси шундаки, гуруҳ баҳслари пайтида стадионда Қатар миллий жамоасини жон-жаҳди билан қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ «мухлислар» аслида АҚШ ва Мексика фуқаролари бўлиб чиқди.

Журналистлар улар билан бевосита суҳбат уюштиришганда, бу «мухлислар»нинг баъзилари ҳатто ҳаётида биринчи маротаба футбол ўйинини стадиондан жонли равишда томоша қилаётганларини тан олишган.

Қатар футбол ассоциациясининг бу пуллик тактикаси трибуналарда оломонни тўплай олган бўлса-да, афсуски, терма жамоанинг майдондаги омадсиз иштирокини ўзгартиришга ёрдам бера олмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?