Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича 29-Осиё чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб 56 кг вазн тоифасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтди, деб ёзади Kun.uz сайти.
Нима Доржи (Бутан) – Симон Макараве (Индонезия) ва Риомей Танака (Япония) – Гаурав Бидҳури (Ҳиндистон) ўртасидаги баҳсларда индонезиялик ва япониялик боксчилар қўли баланд келиб, Германияда ўтказиладиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди.
Мусобақанинг олтин медали учун эса рингга ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва хитойлик Жиявей Жианг кўтарилишди. Қизғин курашларга бой бўлган куч синашувда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Рио-2016 бронза медали, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари кумуш медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев қитъа миқёсида тенгсиз эканини исботлади.
Кун.uz таҳририяти Муроджонни ва барча ўзбекистонлик бокс мухлисларини жамоанинг илк олтин медали билан қутлайди ҳамда бошқа ўзбекистонлик финалчиларга омад тилайди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади