Ўзбекистон боксчилари Жакартага катта таркиб билан йўл олади

2 дақиқа ўқиш167
Ўзбекистон боксчилари Жакартага катта таркиб билан йўл олади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Индонезиянинг Жакарта шаҳрида 3–17 июл кунлари ўтказиладиган У-19 ва У-23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини йигитлар ва қизлар ўртасидан жами 38 нафар боксчи ҳимоя қилади.
  • Нуфузли қитъа биринчилигида мамлакатимиз терма жамоаси кенг таркиб билан иштирок этиб, ёш боксчилар халқаро тажриба тўплаш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлади.

3–17 июль кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри U-19 ва U-23 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Нуфузли қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси катта таркиб билан иштирок этади. Мамлакатимиз шарафини йигитлар ва қизлар ўртасида жами 38 нафар боксчи ҳимоя қилади.

U-19 йигитлар таркиби

Ўзбекистоннинг U-19 йигитлар терма жамоаси 10 та вазн тоифасида иштирок этади:

  • -50 кг: Ўткирбек Норқосимов;

  • -55 кг: Элёр Рустамов;

  • -60 кг: Муҳаммадризо Укимов;

  • -65 кг: Иброҳим Шокиржонов;

  • -70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев;

  • -75 кг: Сухроб Раҳматуллаев;

  • -80 кг: Аброр Шарипов;

  • -85 кг: Сардорбек Бахромхўжаев;

  • -90 кг: Асадбек Султанбоев;

  • +90 кг: Ислом Салихов.

Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов ва Бахтиёр Тўрабоев.

U-19 қизлар таркиби

Қизлар ўртасида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

  • -48 кг: Мафтуна Мусурмонова;

  • -51 кг: Назокат Мардонова;

  • -54 кг: Сабрина Чакоманова;

  • -57 кг: Робия Равшанова;

  • -60 кг: Севара Маматова;

  • -65 кг: Рушанабону Исоева;

  • -70 кг: Мафтуна Янгиева;

  • -75 кг: Самира Турғунова.

Мураббийлар: Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов ва Нодиржон Иргашев.

U-23 эркаклар таркиби

U-23 эркаклар терма жамоаси ҳам 10 та вазн тоифасида баҳс олиб боради:

  • -50 кг: Амирбек Исмоилов;

  • -55 кг: Фарёзбек Дўсматов;

  • -60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов;

  • -65 кг: Илҳомжон Иргашев;

  • -70 кг: Абдуллоҳ Мадаминов;

  • -75 кг: Абдулазиз Абдулҳамидов;

  • -80 кг: Фазлиддин Эркинбоев;

  • -85 кг: Норбек Абдуллаев;

  • -90 кг: Самир Собиров;

  • +90 кг: Озодбек Алиев.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Акмал Ҳасанов, Алимардон Достонов, Рамзжон Аҳмедов ва Шерзодбек Аҳмаджонов.

U-23 аёллар таркиби

U-23 аёллар ўртасида ҳам 10 нафар вакилимиз иштирок этади:

  • -48 кг: Робияхон Бахтиёрова;

  • -51 кг: Гулсевар Ганиева;

  • -54 кг: Узукжамол Юнусова;

  • -57 кг: Хуморабону Мамажонова;

  • -60 кг: Муштарийбону Иброхимжонова;

  • -65 кг: Севинч Хуррамова;

  • -70 кг: Райҳона Қурбонбоева;

  • -75 кг: Ойша Тоирова;

  • -80 кг: Рухшона Парпиева;

  • +80 кг: Собирахон Шахобиддинова.

Мураббийлар: Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Таджибоев, Шаҳзода Умарова ва Лазизбек Шарифжонов.

Делегация таркиби ҳам кенг

Ўзбекистон делегациясига нафақат спортчилар ва мураббийлар, балки тиббий ва техник мутахассислар ҳам киритилган.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто.
Ҳакам: Бекжон Юсупов.

Асосий мақсад — медаллар учун кураш

Жакартадаги қитъа биринчилиги ёш боксчилар учун халқаро тажриба тўплаш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имконияти бўлади.

Ўзбекистон бокс мактаби сўнгги йилларда катта мусобақаларда юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Шу боис Жакартадаги чемпионатда ҳам вакилларимиздан кўплаб медаллар кутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Сизнингча, Жакартада қайси ёш боксчиларимиз энг юқори натижани қайд этади? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг ва мақолани спорт мухлисларига юборинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?