Ла Лиганинг янги мавсум тақвими тасдиқланди: Эль Класико қачон бўлади?

1 дақиқа ўқиш371
Ла Лиганинг янги мавсум тақвими тасдиқланди: Эль Класико қачон бўлади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Испания Ла Лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 14 август куни расман бошланиши тасдиқланди ва мусобақа тақвими эълон қилинди.
  • Биринчи турда «Барселона»
  • «Атлетик»ка, «Реал»
  • «Реал Сосиедад»га қарши баҳс олиб борса, «Атлетико» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади. Мухлислар кутаётган принсипиал учрашувлардан дастлабки Эл Класико тахминан 25 октябрда, жавоб ўйини эса 9 май атрофида ўтказилиши кутилмоқда.

Испания Ла Лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 14 август куни расман старт олади. Янги мавсумнинг илк туридаёқ «Барселона», «Реал» ва «Атлетико»ни қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Шунингдек, мухлислар интиқлик билан кутаётган Эль Класико ва Мадрид дербисининг тахминий саналари ҳам маълум бўлди.

Грандларни илк турда қандай рақиблар кутмоқда?

14–16 август кунлари ўтказиладиган биринчи турда «Барселона» «Атлетик»ка қарши майдонга тушади.

«Реал» эса «Реал Сосиедад» билан баҳс олиб боради. «Атлетико» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади.

Биринчи турнинг барча учрашувлари

  • «Барселона» — «Атлетик»;

  • «Реал» — «Реал Сосиедад»;

  • «Атлетико» — «Малага»;

  • «Алавес» — «Хетафе»;

  • «Селта» — «Осасуна»;

  • «Депортиво» — «Элче»;

  • «Эспанёл» — «Леванте»;

  • «Расинг» — «Вилярреал»;

  • «Севиля» — «Райо Валекано»;

  • «Валенсия» — «Бетис».

Эль Класико саналари маълум

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги принципиал учрашувлар 10 ва 35-турларга белгиланган.

Дастлабки Эль Класико тахминан 25 октябрь куни, иккинчи баҳс эса 9 май атрофида ўтказилиши кутилмоқда.

Бироқ Ла Лига тур учрашувларининг аниқ санасини олдиндан белгиламайди. Масалан, 25 октябрга қўйилган Эль Класико амалда 23–25 октябрь оралиғидаги исталган кунда бўлиб ўтиши мумкин.

«Барселона» — «Атлетико» баҳслари

Каталонияликларнинг «Атлетико»га қарши учрашувлари тахминан қуйидаги кунларга тўғри келади:

  • биринчи ўйин — 8 ноябрь;

  • жавоб баҳси — 7 февраль.

Ушбу баҳслар ҳам мавсум тақдирига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мадрид дербиси қачон бўлади?

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербилари тахминан 20 сентябрь ва 4 апрель кунларига режалаштирилган.

Принципиал учрашув

Биринчи баҳс

Иккинчи баҳс

«Барселона» — «Реал»

25 октябрь атрофида

9 май атрофида

«Барселона» — «Атлетико»

8 ноябрь атрофида

7 февраль атрофида

«Реал» — «Атлетико»

20 сентябрь атрофида

4 апрель атрофида

Шу тариқа, Ла Лиганинг янги мавсуми илк турларданоқ қизғин ва муросасиз курашлар билан бошланиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?