Малика Ингрид кийиниш хонасида Холандни қучоқлади

Норвегия миллий жамоасининг Бразилия устидан қозонган тарихий ғалабасидан сўнг кийиниш хонасида қизиқ воқеа содир бўлди.
Daily Mail хабарига кўра, Норвегия тахти вориси малика Ингрид Александра терма жамоа футболчиларини табриклаш учун кийиниш хонасига кирган ва ўйин қаҳрамони Эрлинг Холандни қучоқлаб қўйган.
Холанд Бразилияга қарши дубль қайд этди
Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Норвегия Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Скандинавияликларнинг ҳар икки голини Эрлинг Холанд киритди. Шу тариқа, ҳужумчи жамоасига жаҳон чемпионатининг чоракфинал йўлланмасини олиб берган асосий қаҳрамонга айланди.
Қироллик оиласи кийиниш хонасига ташриф буюрди
Учрашув якунланганидан кейин малика Ингрид Александра укаси, шаҳзода Сверре Магнус билан бирга Норвегия терма жамоасининг кийиниш хонасига кирди.
Қироллик оиласи вакиллари футболчиларни катта ғалаба билан табриклади. Маълумотларга кўра, малика ўша пайтда майкасини ечиб улгурган Холандни ҳам қучоқлаган.

Бу лавҳа ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини тортди.
Малика Норвегия номидан иштирок этмоқда
Ингрид Александра жаҳон чемпионатида Норвегия қироллик оиласини отаси — ворис шаҳзода Хокон ўрнига намоён қилмоқда.
Хокон рафиқаси жарроҳлик амалиётидан ўтгани сабаб мусобақага бормаган ва уйда қолган.
Чоракфиналда рақиб — Англия
Норвегия миллий жамоаси жаҳон чемпионати чоракфиналида Англияга қарши майдонга тушади.
Энди мухлислар Холанддан яна бир катта ўйин кутади. Бразилияга қарши дубль бор, қироллик табриги ҳам бор — кейинги манзил яримфинал бўладими, буни Англияга қарши баҳс кўрсатади.































Изоҳлар 0
…