Қўнишга сониялар қолганда самолётга мушак келиб урилди

Қўнишга сониялар қолганда самолётга мушак келиб урилди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида қўнишга тайёрланаётган Delta Air Lines авиакомпанияси самолётига мушак келиб теккани ҳақида хабар берилди. Ҳодиса вақтида бортда 52 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа 4 июль куни кечқурун Атлантадаги Ҳарцфилд–Джексон аэропортидан Чикагодаги Мидуэй халқаро аэропортига парвоз қилаётган рейс қўниш жараёнида содир бўлган.

Авиакомпания баёнотида айтилишича, самолёт пастлаб келаётган пайтда мушак билан тўқнашган. Шунга қарамай, учоқ хавфсиз тарзда қўнишни амалга ошириб, мустақил равишда терминалга етиб борган. Ҳодиса оқибатида йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Учувчининг айтишича, ҳодиса тахминан 61 метр баландликда содир бўлган.

«Пастда портлаган нарса оддий пиротехника воситаси бўлишидан умид қиляпмиз, аммо кучли зарба аниқ сезилди», — деган у.

Ҳодисадан олдин авиадиспетчерлар учувчиларни аэропорт яқинида мушакбозликлар ўтказилаётгани ҳақида огоҳлантирган.

Кейинчалик Чикаго полицияси самолётга номаълум жисм текканини ва бу ташқи бўёқ қисмида енгил шикаст қолдирганини маълум қилди. Airbus A319 учоғи қўнганидан сўнг техник кўрикдан ўтказилган ва жиддий носозликлар аниқланмаган.

Мазкур воқеа АҚШ бўйлаб миллионлаб одамлар мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан мушакбозликлар уюштирган кунга тўғри келди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар