Дилсўз “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди

Дилсўз “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди

Хонанда Дилсўз мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди. Санъаткор 5 июль куни “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Хонанда ушбу мукофотни ўзи учун катта эътироф ва юксак масъулият сифатида қабул қилганини айтиб, уни муносиб кўрганларга самимий миннатдорлик билдирди.

“'Эл-юрт фидокори' мукофотига лойиқ кўришганига катта раҳмат. Бундай эътибордан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Илоҳим, бундан кейин ҳам шундай юксак мукофотларга муносиб бўлиб юриш насиб қилсин,” — деб ёзди Дилсўз.

Хонанданинг ушбу пости қисқа вақт ичида мухлислар ва санъат ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар Дилсўзни янги мукофоти билан табриклаб, унга ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.

Мазкур мукофот хонанданинг санъат йўлидаги кўп йиллик меҳнати, ижодга бўлган садоқати ҳамда ўзбек эстрада санъатига қўшаётган муносиб ҳиссасининг яна бир эътирофи сифатида баҳоланмоқда.

Oq kiyimdagi ikki ayol sahnada yulduz shaklidagi mukofot va medal bilan turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар