Навоийда эри томонидан калтакланган аёл шифохонага ётқизилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида аёл турмуш ўртоғи томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан мутасадди идоралар расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 3 июль куни Навоий вилояти Кармана туманининг "Янги ҳаёт" маҳалласида оилавий зўравонлик ҳолати содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро К.М. турмуш ўртоғи томонидан жисмоний зўравонликка учраган.
Ҳозирда жабрланган аёл туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унинг соғлиғи устидан назорат олиб бормоқда, шунингдек, унга психологик ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари бошланган. Воқеанинг барча тафсилотларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…