Трамп ЖЧ-2026 финалида чемпионга кубокни шахсан топширади

1 дақиқа ўқиш126
Трамп ЖЧ-2026 финалида чемпионга кубокни шахсан топширади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ президенти Доналд Трамп Аргентина ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 финал учрашувини стадиондан кузатиб боради ва ғолиб жамоага кубокни шахсан топширади.
  • Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт маълум қилди ва унинг иштирокини тасдиқлади.
  • Ҳал қилувчи баҳс 19 июл куни Ню-Жерси штатидаги «Метлайф» стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланади.
  • Финал якунлангач, Доналд Трамп кубокни Лионель Месси ёки Испания сардори Родри қўлига топширади.

Аргентина ва Испания ўртасидаги ЖЧ–2026 финали юқори мартабали меҳмон иштирокида ўтади. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳал қилувчи баҳсни стадиондан кузатади ва ғолиб жамоага Жаҳон кубогини топшириш маросимида қатнашади.

Оқ уй Трампнинг иштирокини тасдиқлади

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт Доналд Трамп 19 июль куни ўтказиладиган Жаҳон чемпионати финалига ташриф буюришини маълум қилди.

«Президент финал ўйинида иштирок этишни интиқлик билан кутмоқда», — деди Левитт матбуот анжуманида. У Трампнинг финалда қайси жамоани қўллаб-қувватлаши ҳақида маълумот бермади.

Финалдан олдин Трамп Нью-Йоркдаги Trump Tower биносида ташкил этиладиган FIFA қабул маросимида ҳам иштирок этади.

Кубокни Трамп топширади

FIFA президенти Жанни Инфантино аввалроқ АҚШ президенти чемпион жамоага Жаҳон кубогини топширишда иштирок этишини билдирган эди.

Шу тариқа, финалдан кейинги тақдирлаш маросимида Трамп ва FIFA раҳбари биргаликда майдонга чиқиши кутилмоқда.

Финал Нью-Йоркда эмас, Нью-Жерсида ўтади

Аргентина ва Испания ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув FIFA тақвимида New York New Jersey Stadium номи билан кўрсатилган «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.

Арена Нью-Йорк шаҳрида эмас, унга яқин жойлашган Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳрида жойлашган. Финал 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланади.

Трамп бу стадионда аввал ҳам кубок топширган

АҚШ президенти 2025 йилда худди шу стадионда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига ҳам ташриф буюрган эди.

Ўша баҳсда «Челси» «Пари Сен-Жермен»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Трамп тақдирлаш маросимида иштирок этиб, FIFA президенти билан бирга ғолибларга совринларни топширган.

Кубок Мессига ёки Родрига топширилади

Аргентина амалдаги чемпион сифатида тарихидаги тўртинчи Жаҳон кубоги учун курашади. Испания эса 2010 йилдан кейин иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлиш имкониятига эга.

Финал якунлангач, Доналд Трамп кубокни Лионель Месси ёки Испания сардори Родри қўлига топширади.

Сизнингча, Трамп Жаҳон кубогини қайси жамоа сардорига топширади?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?