Ямал ва Месси тарихи: 19 ёш, 19 рақам ва 19 июль финали

Ямал ва Месси тарихи: 19 ёш, 19 рақам ва 19 июль финали

Ламин Ямалнинг жаҳон чемпиони бўлиши ортидан Лионель Месси билан боғлиқ бир қатор қизиқ мосликлар тилга олинмоқда. 19 йил аввал Месси чақалоқ Ямал билан машҳур суратга тушган эди. Oraдан йиллар ўтиб, улар 19 июль куни Жаҳон чемпионати финалида рақиб сифатида учрашди.

Ямал финалда Испания терма жамоаси сафида 19-рақамли футболкада ҳаракат қилди ва 19 ёшида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу рақам унинг учун бежиз танланмагани айтилмоқда. Ямал 19-рақамни Мессига ҳурмат сифатида кияди.

Месси ҳам фаолияти давомида Аргентина терма жамоаси ва «Барселона»да 19-рақамда ўйнаган. Қизиғи, у Ямални чўмилтирган сурат олинган вақтда ҳам 19 ёшда бўлган.

Шу тариқа, Месси ва Ямал тарихи яна бир рамзий воқеа билан давом этди. Бир пайтлар чақалоқ бўлган Ямал йиллар ўтиб, жаҳон чемпионати финалида Мессига қарши ўйнади ва Испания билан бош совринни қўлга кириди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар