Ўзбек сувоқчисининг куйлаган қўшиғи тармоқларда 50 миллионлаб томошабинни жалб қилди (видео)

Ўзбекистонлик сувоқчининг иш пайтида ижро этган қўшиғи ижтимоий тармоқларда 50 миллион марта томоша қилинди. Уста навбатдаги сувоқ жараёнида Эйконнинг "Лонелй" қўшиғини куйлаган ва унинг дўсти бу жараённи телефонга тасвирга олган. Тармоқ фойдаланувчилари роликни илиқ кутиб олиб, шарҳларда унинг овози ва инглизча талаффузини юқори баҳолаган. Иш кийимида девор суваётган бу уста мазкур видео туфайли интернет юлдузига айланди.
Ўзбекистонлик сувоқчи кутилмаганда интернет фойдаланувчилари орасида танилди. У кундалик иши давомида қўшиқ айтишни яхши кўради. Навбатдаги сувоқ жараёнида у Эйконнинг "Lonely" қўшиғини ижро этган.
Устанинг дўсти унинг куйлаётганини телефонга тасвирга олиб, видеони интернетда тарқатган. Ролик фойдаланувчиларга манзур бўлиб, ҳозирга қадар 50 миллион марта томоша қилинди.
Видео остидаги шарҳларда кўпчилик сувоқчининг овози ва инглизча талаффузини мақтамоқда. Иш кийимида, девор суваётган пайтида қўшиқ айтган уста шу видео орқали тармоқ юлдузига айланди.































Изоҳлар 0
…