Муҳаммад Салахнинг Ал-Иттиҳодга трансфери нега амалга ошмади?

Мисрлик машҳур ҳужумчи Муҳаммад Салахнинг Англия Премер-лигасидаги фаолияти якунига етиб бораётгани сари, унинг келажаги борасидаги баҳс-мунозаралар янги паллага кирди. Ливерпул билан шартномаси 2025-2026-йилги мавсум охирида тугайдиган юлдуз футболчи жамоани тарк этишини расман тасдиқлаган бўшса-да, унинг кейинги манзили ҳали ҳам жумбоқлигича қолмоқда. Айниқса, Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳод клубига ўтиш борасидаги муваффақиятсиз уринишлар тафсилотлари жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистони чемпионати вакиллари Муҳаммад Салахни қўшиб олиш учун мислсиз саъий-ҳаракатларни амалга оширган. Ал-Иттиҳод жамоаси «Миср фиръавни»ни ўз сафига чорлаш орқали нафақат клуб даражасини, балки бутун Рошн лигасининг нуфузини оширишни мақсад қилган эди. Бироқ, трансфернинг амалга ошмай қолганига бир қатор ички ва ташқи омиллар сабаб бўлди.
Туркиядан кутилмаган қизиқиш ва рад жавоби
Муҳаммад Салахнинг келажаги борасидаги миш-мишлар фақатгина Яқин Шарқ билан чекланиб қолмаяпти. Яқинда Туркиянинг Бешиктош клуби футболчи билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, турк гранди Салахга бир мавсум учун 12 миллион евро маош ва шартномани узайтириш имкониятини таклиф қилган.Бироқ, Бешиктош раҳбарияти ушбу хабарларни тезда рад этиб, расмий баёнот билан чиқди. Клуб матбуот хизмати Муҳаммад Салах билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини ва ОАВда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу эса футболчининг Европадаги бошқа гранд клублар ёки Саудия лойиҳасига кўпроқ мойиллиги борлигини кўрсатмоқда.
Ливерпулда ўчмас из қолдирган тўпурар
Муҳаммад Салах Ливерпул сафида тўққиз йил давомида ҳақиқий афсонага айланди. У Энфилдда ўтказган вақти мобайнида Чемпионлар лигаси, Англия Премер-лигаси ва бошқа кўплаб нуфузли совринларни қўш қўллаб боши узра баланд кўтарди. Унинг кетиши Мерсисайд клуби учун бутун бир даврнинг якунланишини англатади.Ҳозирда футболчи учун тўртта асосий йўналиш кўриб чиқилмоқда:
- Саудия Арабистони Рошн лигаси (Ал-Иттиҳод ва Ал-Ҳилол);
- АҚШнинг MLS чемпионати;
- Европанинг топ-клублари;
- Туркия Суперлигаси (гарчи инкор этилган бўлса-да).






























Изоҳлар 0
…