Кичкина Ясминанинг оши ижтимоий тармоқларни забт этди (видео)

Кичкина Ясминанинг оши ижтимоий тармоқларни забт этди (видео)

Хонанда Ширин Зоитованинг қизи, кичик блогер Ясмина Зоитова Instagram саҳифасида ош тайёрлаш бўйича қизиқарли видеони улашди. Ушбу видео қисқа вақт ичида кузатувчиларнинг эътиборини тортди.

Видеода Ясмина аввал ўзбек миллий либосини кийиб, сўнг ош тайёрлаш жараёнини бошлаб беради. У паловни катта ошпазлар сингари босқичма-босқич тайёрлаб, ҳар бир жараённи ишонч билан бажаради. Якунда эса тайёр ошни миллий лаганга чиройли сузиб, барчани дастурхонга таклиф қилади.

Ясминанинг табиийлиги, миллий қадриятларга бўлган ҳурмати ва ош тайёрлашдаги маҳорати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига манзур бўлди. Изоҳларда кузатувчилар кичик блогерни мақтовларга кўмиб, унинг пазандалик қобилиятига қойил қолганини ёзишмоқда ҳамда келгусидаги ижодига омад тилашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар