Аякс Барселона дарвозабони ва ёш иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқда

Нидерландиянинг Аякс клуби Барселона жамоасидан тажрибали дарвозабон Марк-Андре тер Штеген трансферини якунлашга яқин турибди. Ҳозирда солиқ ва ҳуқуқий меъёрдаги тўсиқлар бартараф етилиб, немис посбонига Барселона йиғинини тарк етишга рухсат берилди. Шунингдек, Амстердам клуби Ла Масиа тарбияланувчиси Жофре Торренцни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш устида ҳам расмий музокаралар олиб бормоқда.
Нидерландиянинг Аякс клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Каталониянинг Барселона жамоаси билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Marca нашри тарқатган маълумотларга кўра, Амстердам клуби тажрибали дарвозабон Марк-Андре тер Штеген трансферини якунлаш билан бирга, Ла Масиа тарбияланувчиси Жофре Торрентсга ҳам қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги вақтда Аякс раҳбарияти Барселона билан иккита алоҳида операцияни бошқариб бормоқда. Немис посбонини Амстердамга кўчириб ўтиш бўйича келишув якуний босқичга етган бўлса, Эредивисие грандлари ёш чап қанот ҳимоячиси Торрентсни ҳам ижарага олиш бўйича расмий музокараларга киришган.
Тер Штеген трансферидаги тўсиқлар бартараф этилди
Марк-Андре тер Штегеннинг трансфери Испания ва Нидерландия ўртасидаги мураккаб солиқ ҳамда ҳуқуқий меъёрлар сабабли бир неча ҳафта давомида чўзилиб кетган эди. Бироқ солиқ масалаларидаги кечикишлар ҳал этилгач, Боруссия Менхенгладлах клубининг собиқ футболчисига Барселона йиғинини тарк этишга рухсат берилди.Каталония клубида Ханси Фликнинг келгусидаги режаларига кирмаган ва Жоан Гарсия асосий дарвозабонга айланган, шунингдек Войцех Шесни тажрибали захира сифатида турган бир пайтда, Тер Штеген ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга қарор қилди. Шунга қарамай, Барселона дарвозабоннинг молиявий харажатларининг сезиларли қисмини ўз зиммасида сақлаб қолмоқда.
Ла Масиа иқтидори Амстердам йўлида
Торрентсга бўлган қизиқиш Тер Штеген бўйича узоқ давом этган муҳокамалар чоғида юзага келган. Аякс бош мураббийи ушбу универсал ҳимоячини ўз таркибида кўришни истамоқда. Нидерландия клуби футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш, хусусан, вақтинчалик келишув якунида унинг ҳуқуқларининг 50 фоизини қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда.Жофре Торрентс 2017-йилдан бери Барселона ёшлар тизимида шуғулланиб келади ва Ла Масиа академиясининг энг истиқболли битирувчиларидан бири ҳисобланади. У асосий жамоадаги дебютидан сўнг бу унинг ҳаётидаги энг катта орзу эканлигини таъкидлаган эди.
Селва-дел-Кампдан бўлган ҳимоячи Ла Лига ва Қироллик кубогида жами тўртта учрашувда майдонга тушди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти футболчининг янада ўсиши ва тажриба тўплаши учун ижара энг мақбул ечим деб ҳисобламоқда.
Англиядаги мавсумолди йиғинга танлаб олинган 17 нафар ёш футболчидан бири бўлган Торрентс мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдиришга улгурди. Унинг Аяксга ўтиши ёш футболчининг фаолиятида янги босқични бошлаб бериши мумкин.






























Изоҳлар 0
…