Роналд Араухонинг Ливерпулга кетиши Барселона режаларини ўзгартирди

Роналд Араухонинг Барселонадан Ливерпулга ўтиши каталонияликлар трансфер сиёсатини ўзгартириб, ҳимоя чизиғини қайта шакллантириш заруратини туғдирди. Роналд Араухо Ливерпул билан 2031 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома имзолади, инглиз клуби эса футболчини мавсум охиригача тахминан 50 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Уругвайлик марказий ҳимоячи Роналд Араухонинг Каталонияни тарк этиб, Англиянинг Ливерпул клубига ўтиши Барселона жамоасининг трансфер сиёсатида кескин бурилиш ясади. Мазкур кутилмаган трансфер бош мураббий Ханси Флик ҳамда спорт директори Деку олдига ҳимоя чизиғини қайта шакллантириш бўйича жиддий вазифаларни қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Marca нашри тарқатган маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аввалроқ жамоада қолиш истагини бир неча бор таъкидлаган эди. Шу боис унинг кетиши ҳатто жамоадошлари учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди. Бироқ бош мураббий Ханси Фликнинг мавқеи ва қарашлари ойдинлашгач, ҳимоячи янги синовларни бошдан кечиришни маъқул топди.
Трансфер тафсилотлари ва молиявий томони
Роналд Араухо Ливерпул билан 2031 йилнинг июнигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади. Инглиз клуби футболчини мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлиб, бу трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил қилади.Шунингдек, Ливерпул футболчининг Барселонедаги энг юқори маошларидан бири бўлган бутун маошини тўлиқ қоплашни ўз зиммасига олди. Бу эса каталонияликлар клубининг молиявий юкини сезиларли даражада камайтириб, маошлар фондини қисқартиришга ёрдам берди.
Деку ва Ханси Флик олдидаги янги вазифалар
Араухонинг Жоанс Гампер спорт мажмуасида жамоадошлари ва клуб ходимлари билан хайрлашиб, Англия томон йўл олиши Барселона режасида умуман йўқ эди. Гарчи бу эҳтимол доимо муҳокара қилинган бўлса-да, футболчининг кетишга мойиллиги кам эди.Ҳозирги вазият спорт директори Декудан трансфер бозоридаги бошқа устувор вазифалар билан бирга ҳимоя марказини мустаҳкамлаш учун бешта муқобил вариантни кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Бу мураккаб мувозанат жамоанинг мавсумдаги натижаларига ўз таъсирини кўрсатиши аниқ.






























Изоҳлар 0
…