
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Таиланд термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур ўртоқлик ўйинига чипталар бугун, 2 июндан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга қўйилди, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.
Чипталар нархи қуйидагича белгиланган:
Оддий секторлар – 20 минг сўм;
VIP секторлар – 60 минг сўм.
Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун Эрон билан ЖЧ-2018 саралаш ўйинида тайёргарлик вазифасини ўтайди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 31 май куни бўлажак учрашувларга тайёргарликни бошлаб юборган эди.
Таиландга қарши учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.
Эрон – Ўзбекистон учрашуви эса 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар