Роналду ўзининг матбуот котибларидан жаҳли чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду ўзининг матбуот котибларидан жаҳли чиқди

Спорт 5-07-2015, 16:34 929
Роналду ўзининг матбуот котибларидан жаҳли чиқди

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларга бераётган интервьюсини узилиб қолишига сабабчи бўлган ўзининг матбуот котибларидан жаҳли чиқди, деб ёзмоқда Uff.uz.

Журналистлар Роналдудан Рамоснинг “Реал”дан кетиши мумкинлиги ҳақида сўрашаётганда, матбуот хизмати ходимлари бу интервьюни узиб қўйишган.

“Мен бу журналистларга нисбатан ёмон муносбатда бўлгандек кўринишимни истайсизларми? Умуман олганда, журналистлар билан алоқа қилиш сизларнинг вазифангизга киради. Эндиликда мен улар олдида аҳмоққа ўхшаб қолдим”, - деган Роналду жаҳл билан.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.