Чагаев рингга ТИМАТИ ижросидаги қўшиқ остида чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чагаев рингга ТИМАТИ ижросидаги қўшиқ остида чиқади

Спорт 7-07-2015, 12:52 1 426
Чагаев рингга ТИМАТИ ижросидаги қўшиқ остида чиқади

Келаётган шанба куни Германияда ҳамюртимиз Руслан Чагаев WBA йўналиши супероғир вазн тоифасида мунтазам чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун италиялик Франческо Пианетага қарши рингга кўтарилади, деб ёзмоқда “Olamsport.com”.

Чагаев рингга ТИМАТИ ижросидаги қўшиқ остида чиқади

Жанг Германиянинг “SAT 1” телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Чагаев мазкур жангда рингга россиялик машҳур рэппер Тимур Юнусов, яъни ТИМАТИнинг жонли ижродаги қўшиғи билан чиқиб келади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.