14:02 / 20.06.2017
5 548

Бабаян мухлисларни яна чув туширдими?

Бабаян мухлисларни яна чув туширдими?
Халқаро пресс-клубнинг 21 июнда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этилиши кутилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мухлисларни чув туширганга ўхшайди, деб ёзади Hordiq.uz.
championat.asia сайти маълумотига кўра, Самвел Бабаян шу кунларда Россияда бўлиб, Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўйинларини бевосита кузатиб бормоқда.

«Бабаянсиз бу анжуманнинг нима кераги бор. Қизиғи ҳам қолмади», — деб ёзмоқда Баҳодир Ғаниев.
Қайд этиш лозимки, Халқаро пресс-клубнинг Фейсбукдаги саҳифасидаги асосий саволлар айнан Самвел Бабаянга қаратилган эди.
«Халқаро пресс клубда бўладиган бу мулоқотни эшитиб хурсанд бўлдим. Менда ҳам баъзи бир саволларим бор айнан ЎФФ ва Миллий терма жамоа мураббийи Самвел Бабаянга.

1. Нима учун терма жамоамизни сўнгги ўйинида Егор Кримец бошланғич таркибга туширилди. Модомики у Хитойни Бейжин Гоан клубида заҳира ўйинчисику. ОАВ ларда ўқиймиз,ешитамиз Хитойда умуман расмий ўйинларда иштирок этиши муаммо бўлиб қолдику. Ундан кўра ўйин амалиётига эга бошқа футболчи танланса бўлардику!

2. Кейинги саволим термамиз мураббийи Самвел Бабаянга- Охирги ўйинларда кўп маротаба Станислав Андреевни кўрябмиз. Лекин уни бошқа шу позициядаги ўйинчиларга нисбатан бир бош баланд эканлигини кўрмадик. Ўзи Пахтакорда етакчилардан бири эмасди. Айнан нима учун у асосий таркибда доим. Уни ўрнига бир сафар бошқа клублардан шу позициядаги ўйинчини синаб кўрилса бўлмайдими», — саволга тутган Йўлдошали Равшанов.

Халқаро пресс-клуб вакилларининг билдиришича, матбуот анжумани International Hotel Tashkent меҳмонхонасида эмас, студияда бўлиб ўтади.
«Жой ҳамма мухлисларга етмаслиги сабабли, кириш фақат аккредитацияланган журналистлар учун рухсат этилган. Хавотирга асло ўрин йўқ, анжуман «O’zbekiston» телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади», — таъкидлашди Халқаро пресс-клуб вакиллари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян мухлисларни яна чув туширдими?