Аргентина Буркина-Фасони 7:0 ҳисобида мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш170
Аргентина Буркина-Фасони 7:0 ҳисобида мағлуб этди

Аргентина терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Буркина-Фасони 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Буэнос-Айресдаги «Монументал» стадионида ўтган баҳсда Аргентина футболчилари учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ назоратни ўз қўлига олди. Жамоа биринчи бўлимда бешта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувда ҳисоб 4-дақиқада очилди. Лаутаро Мартинес пенальтидан фойдаланиб, Аргентинани олдинга олиб чиқди. 8-дақиқада Буркина-Фасо футболчиси Мумуни Диалло ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

12-дақиқада Жанлука Престианни Аргентинанинг учинчи голини урди. 35-дақиқада Нико Пас ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Бир дақиқа ўтиб, Хулиан Альварес ҳам ўз номини таблога ёздирди.

Иккинчи бўлимда ҳам Аргентина ҳужумларини давом эттирди. 57-дақиқада Франко Мастантуоно гол урди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+3-дақиқада Жулиано Симеоне Аргентина терма жамоасининг еттинчи голини киритди.

Учрашув статистикасида ҳам Аргентинанинг устунлиги яққол кўринди. Аргентина рақиб дарвозаси томон 28 марта зарба берган ва уларнинг 16 таси дарвоза томон аниқ йўлланган. Буркина-Фасода бу кўрсаткичлар 3 ва 1 тани ташкил қилди.

Тўпга эгалик қилишда Аргентина 75 фоизлик кўрсаткич қайд этган бўлса, Буркина-Фасода 25 фоиз бўлди. Аргентина 9 марта қоида бузган, Буркина-Фасо футболчиларида эса 5 та фол қайд этилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 0:1, қизил карточкалар эса 0:0 бўлди.

Офсайдлар сони Аргентинада 1 та, Буркина-Фасода 0 та бўлди. Бурчак зарбаларида эса Аргентина 7:1 ҳисобида устунлик қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?