Криштиано Роналдонинг тер жамоадан кетиши сиёсий тус олди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Криштиано Роналдонинг терма жамоани тарк этиши Португалия сиёсий доираларида ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди, иқтисодиёт вазири Мануэль Кастро Алмеида унинг нафақат спортда, балки иқтисодий ва маданий жиҳатдан ҳам мамлакат учун муҳимлигини таъкидлади.
- Вазир Роналдуни "Португалиянинг энг машҳур компанияси" деб атаб, унинг халқаро майдондаги таъсирини Португалия брендини тарғиб қилишда ҳал қилувчи омил деб билади.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиано Роналдонинг лагердан кутилмаганда кетиб қолиши мамлакат сиёсий доираларида ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Goal.com хабар қилишича, иқтисодиёт вазири Мануэль Кастро Алмеида Ал-Насср клуби ҳужумчисининг миллат учун нафақат спортда, балки иқтисодий ва маданий жиҳатдан ҳам қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини очиқ эътироф этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Роналду — Португалиянинг энг машҳур бренди
Вазирнинг таъкидлашича, дунёнинг кўплаб нуқталарида одамлар айнан Криштиано Роналду орқали Португалия давлатини танишади. Нов Канал телеканалига берган интервюсида юқори мартабали мулозим тажрибали футболчини ҳазиломуз тарзда «Португалиянинг энг машҳур компанияси» деб атади. У бош мураббий Жорге Жесус билан юзага келган тактик келишмовчиликларга аралашмаслигини билдирган бўлса-да, мамлакат шундай глобал миқёсдаги шахсни қўлдан бой бермаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, Норвегия билан ўйинда майдонга туширилмагани ва захирада қолдирилгани 41 ёшли футболчининг норозилигига сабаб бўлганди. Шундан сўнг Копенгагендаги машғулотларни тарк этган ҳужумчи Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проэнка билан суҳбатдан кейин сешанба куни терма жамоа ихтиёридан расман чиқиб кетди.
Рақамли норозилик ва мухлислар муносабати
Ушбу воқеадан сўнг рақамли платформаларда «Роналду эффекти» яққол сезила бошлади. Португалия терма жамоасининг расмий Instagram саҳифаси 48 соат ичида 1,5 миллиондан ортиқ обуначисини йўқотди. Мухлислар футболчининг жамоадан кетишига норозилик сифатида саҳифани оммавий равишда тарк этишди.Лиссабон ва Оейрас кўчаларида эса номаълум шахслар томонидан Португалия футбол федерацияси қароргоҳи яқинига сирли баннерлар ўрнатилди. Уларда «Сиз доимо бизнинг сардоримиз бўласиз» деган ёзувлар акс этиб, бош мураббий Жорге Жесуснинг қарорлари танқид остига олинди. Гарчи терма жамоа Роналду иштирок этмаган ўйинда Дания устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, жамоатчилик фикри ҳозирча афсонавий ҳужумчи томонида қолмоқда.
Вазир Мануэль Кастро Алмеида мамлакат бу каби қимматли активни йўқотишга ҳақли эмаслигини яна бир бор эслатиб ўтди. Спортдаги зиддиятларга қараммай, Криштиано Роналдонинг халқаро майдондаги нуфузи Португалия брендини тарғиб қилишда ҳал қилувчи аҳамият касб этишда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…