Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 бронза медаль учун баҳсда мағлуб бўлди (видео)

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 бронза медаль учун баҳсда мағлуб бўлди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Осиё ўйинларининг футбол бўйича 3-ўрин учун кечган баҳсида Ўзбекистон У-23 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушиб, асосий вақт 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
  • Пеналтилар сериясида эса Хитой У-23 термаси 4:3 ҳисобида устун келиб, бронза медалини қўлга киритди.
  • Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани 4-ўрин билан якунлади.

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол бўйича 3-ўрин учун кечган баҳси ҳақиқий драматик курашга айланди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 миллий терма жамоаси бронза медаллари учун Хитойга қарши майдонга тушди.

Шиддатли ва голларга бой кечган асосий вақт 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Ғолиб номини аниқлаб берган пеналтилар сериясида эса омад хитойлик футболчиларга кулиб боқди — 3:4.

Сўнгги дақиқадаги камбэк ва пеналтилар серияси

Учрашув дастлаб рақибнинг фаоллиги билан бошланди:

  • 13-дақиқада Хитой сафида Ҳетоо ҳисобни очди — 1:0.

  • 43-дақиқада ҳамюртларимиздан Баҳромов мувозанатни тиклаб, танаффусга дуранг билан чиқиб кетишни таъминлади — 1:1.

  • Иккинчи бўлим бошида, 53-дақиқада Юдонг хитойликларни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.

  • Баҳснинг асосий вақти тугаб бораётган бир пайтда, 90-дақиқада захирадан майдонга тушган Шодибоев қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Бироқ асаблар жангига айланган пеналтилар сериясида Хитой U-23 термаси 4:3 ҳисобида устун келиб, Осиё ўйинларининг бронза медалига эга чиқди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса мусобақани 4-ўрин билан якунлади.

Осиё ўйинлари. 3-ўрин учун баҳс протоколи

Хитой U-23 — Ўзбекистон U-23 2:2 (пен. сер. — 4:3)

Голлар: Ҳетоо (13), Юдонг (53) — Баҳромов (43), Шодибоев (90).

  • Ўзбекистон U-23 таркиби: 21. Муратбаев, 2. Хамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 7. Баҳромов, 10. Ўринбоев (сардор), 11. Жумаев, 13. Тўлқунбеков, 14. Файзуллаев, 17. Абдураҳмонов, 19. Каримов.

  • Захира: Муркаев, Хушвақтов, Хайруллаев, Саидов, Рустамов, Абдуназаров, Рейимов, Ўрмонжонов, Абдуллаев, Ибраимов, Шодибоев.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар