16:02 / 03.07.2017
5 081

Йоахим Лёв: Германия ҳамон дунёдаги энг зўр терма жамоа

Йоахим Лёв: Германия ҳамон дунёдаги энг зўр терма жамоа
Германия терма жамоаси Конфедерациялар Кубоги–2017 турнири финалида Чилини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош сорвинга эга чиқди.

“Немис машинаси” устози Йоахим Лёв финал баҳсидан кейин ўз фикрларини билдирар экан, Германия ҳамон дунёдаги энг зўр терма жамоа эканини айтди.

“Мен жамоам ва футболчиларим билан фахрланаман. Улар бош совринни қўлга киритишга ҳақли эди. Финалгача Чили термаси кучли эканлигини билардик. Аммо, Германия ҳамон дунёдаги энг зўр терма жамоа бўлиб қолди.

Биз Жаҳон чемпионлари ва энди Конфедерация Кубоги соҳибимиз. Мусобақани ёш йигитлар ютиб олишди. Бу тарихдаги муҳим ҳодисалардан бирига айланди”, – деди Йоахим Лёв.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йоахим Лёв: Германия ҳамон дунёдаги энг зўр терма жамоа