
Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Ливерпуль» - «Арсенал» учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг йирик ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Фирмино жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим охирида Садио Мане ҳисобни оширди.
57-дақиқада Муҳаммад Салоҳ мезбонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди. Орадан йигирма дақиқа ўтиб, Старриж ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.
Шу тариқа ушбу мағлубият “тўпчилар” учун кетма-кет иккинчиси бўлди, «Ливерпуль» эса очколари сонини 7 тага етказиб олди.
Англия чемпионати
3-тур
Ливерпуль – Арсенал 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Фирмино, 2:0 – 40 Мане, 3:0 – 57 Салоҳ, 4:0 – 77 Старриж.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Фирмино, Джан, Салах, Вейналдум, Мане (Старриж, 74), Хендерсон.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Холдинг, Жака, Окслейд-Чемберлен (Ляказетт, 62), Ўзил, Рэмзи (Коклен, 46), Санчес (Жиру, 62), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Уэлбек (22), Гомес (23), Жака (40), Озил (49), Холдинг (73).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар